Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси имкониятларини бой берган «Шанхай Шэньхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши фақат обрў учун майдонга тушди. Бироқ Леонид Слуцкий шогирдлари турнир билан чиройли хайрлаша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ютди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ «Бурирам» икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»дан бир футболчи четлатилиб, жамоа сон жиҳатдан кам қолиб кетди ва бу ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг