date

Туркияда ўйин пайти футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйин пайти футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган баҳс вақтида ноодатий ҳолат юз берди: ижтимоий тармоқларда «Мевланакaпы Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан олинган видео тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ зарба майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб боради.

«Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятга тезда мослашиб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришади. Кейин у қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширади.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйин пайти футболчи чайқага юрак массажи қилди