Аргентина чемпионати федерация можароси сабаб бир ҳафтага тўхтайди

Аргентина чемпионатида қисқа танаффус эълон қилинди: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга маҳаллий футбол федерацияси атрофида юзага келган навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи, 7 ва 8-тур ўйинлари одатдагидек бўлиб ўтади, танаффус эса айнан 9-турга тўғри келади. Тақвим бўйича бу тур 5–8 март кунлари ўтиши керак эди. Маълумотларга кўра, 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилаётгани сабаб жадвал ўзгартирилган.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ҳамда ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқдан қочилгани айтиламоқда — еврода ҳисоблаганда ҳам бу қарийб 12 миллионни ташкил этади. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги юзасидан шубҳалар бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!