date

Туркияда ўйинда дарвозабон урган зарбадан чайка жароҳат олди

Туркияда ўйинда дарвозабон урган зарбадан чайка жароҳат олди

Туркияда "Мевланакaпи Гузелҳисар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари учрашувида кутилмаган ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлади, бироқ зарба майдон устида учиб ўтаётган чайкага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш йиқилиб тушган заҳоти ҳар икки жамоа футболчилари унинг ёнига югуриб боришди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан вазиятни тезда англаб, чайкага юракни билвосита массаж қилишни бошлади, шундан сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайка тирик қолган. Маълум вақт уча олмаслиги айтилаётган бўлса-да, ветеринарларга топширилгач, қушнинг аҳволи аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда дарвозабон урган зарбадан чайка жароҳат олди