date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган «Мевланақапи Гузелҳисар» — «Истанбул Юрдум Спор» учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ тўп майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳодисадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб боришди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган. У бир муддат уча олмаслиги айтилмоқда, аммо ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди