Роналду 5:0 ғалабадан кейин икки сўз ёзди

Саудия Арабистони Про-лигасида "Ал-Наср" "Ал-Намджа"ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалининг юқори поғонасига кўтарилди. Учрашувда ҳисобни Криштиану Роналду очди — португалиялик 7-дақиқадаёқ пенальтини аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда суратлар жамланмасини улашиб, қисқа изоҳ қолдирди. Роналду постига: "Шундай давом этинг!" деб ёзди.
Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди. 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду "Ал-Наср" билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг