Слутскийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасини мағлубият билан якунлади

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слутский жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу гал ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: тайландликлар 11 ва 22-дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Тез орада «Шанхай Шенхуа» футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камайиб қолди ва интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг