date

Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди

Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди

Россия терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби собиқ ҳимоячиси Алексей Березуцкий «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин РПЛга қайтишни истамаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Березуцкийга кўра, Головиннинг Европадаги фаолиятидан сўнг ЦСКАга қайтиши чиройли воқеа бўларди, бироқ у футболчининг бундай қарорга келишига унча ишонмайди. Бу ҳақда Legalbet хабар берди.

Головин 2018 йил ёзидан бери «Монако» сафида тўп суради. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Александр 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди