date

Слуцкийнинг «Шанхай» клубининг Чемпионлар лигасидаги якуни мағлубият билан тугади

Слуцкийнинг «Шанхай» клубининг Чемпионлар лигасидаги якуни мағлубият билан тугади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун курашдан бутунлай чиқиб қолганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият бўлди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам қолиб, ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай» клубининг Чемпионлар лигасидаги якуни мағлубият билан тугади