date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» якунда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» якунда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньюа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан обрў учун сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам эсда қоларли якун чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимнинг аввалидаёқ «Бурирам Юнайтед» икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньюа» бир футболчига кам бўлиб қолгани интриганинг эрта сўнишига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньюа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» якунда мағлуб бўлди