Жонатан Дэвид ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Жонатан Дэвид яқин орада жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, канадалик футболчи ёзги трансфер ойнасида кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Ювентус» раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан қониқмаяпти ва шунинг учун футболчини сотиш таклифларига очиқ.
Жонатан Дэвид «Лилл»дан 2025 йилда эркин агент сифатида «Ювентус»га келган. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Дэвиднинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг