Туркияда ўйинда дарвозабон урган тўп чайкага тегди

Туркияда бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. "Мевланакапи Гузелҳисар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари ўйнаган баҳсда дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлган пайт, у майдон узра учиб ўтаётган чайкага тегиб кетган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайкага юракни билвосита массаж қилишни бошлади, кейин эса уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайка омон қолган. Маълум вақт уча олмаслиги айтилаяпти, бироқ ветеринарларга топширилгач, қушнинг аҳволи яхшиланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг