Жонатан Девид ёзда «Ювентус»дан кетиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Жонатан Девид ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, канадалик футболчи мавсум якунида кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Ювентус» раҳбарияти ва бош мураббий Лучано Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти ва шу сабабли клуб футболчини сотиш таклифларига очиқ.
Жонатан Девид 2025 йилда «Лилл»дан «Ювентус»га эркин агент сифатида ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Девиднинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг