Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган «Мевланакапы Гузелҳисар» — «Истанбул Юрдум Спор» учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устидан учиб ўтаётган чайқага тегиб юборгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари зудлик билан қуш томонга югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез баҳолаб, чайқага юракка билвосита массаж қилишни бошлади, кейин эса уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган. Қуш бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарлардан ёрдам олиб, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг