Деку «Барселона»нинг ПСЖ ва «Ньюкасл»га қарши имконини баҳолади

Жума куни «Барселона» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақибини билиб олади. «Кўк-анорранглилар» 1/8 финал йўлланмаси учун «ПСЖ» ёки «Ньюкасл»дан бирига тўқнаш келади. Бу икки клуб плей-оффнинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, мос равишда «Монако» ва «Қорабоғ»ни ортда қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«ПСЖ» ва «Ньюкасл» услуби жиҳатидан турлича жамоалар. Шунга қарамай, бизда ҳар қайси рақибдан ўтиш учун етарли даражада сифат ва тажриба бор», — дея «Барселона» спорт директори Декунинг сўзларини келтиради Managing Barca.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари 10–11 ҳамда 17–18 март кунлари бўлиб ўтади. Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа умумий босқич якунларига кўра турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!