date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасини мағлубият билан якунлади

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасини мағлубият билан якунлади

«Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг Осиё Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш имкониятдан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонард Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан охирги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин «Шанхай Шенхуа»нинг қизил карточка олиб, бир киши кам қолиши ўйин интригаси амалда йўқолишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонард Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасини мағлубият билан якунлади