Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган «Мевланакапы Гю’зелҳисар» — «Истанбул Юрдум Спор» учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Лавҳада дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш йиқилган заҳоти ҳар икки жамоа футболчилари унинг олдига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тезда баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган. У бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга ишониб топширилгач, аста-секин соғайиб кетади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг