date

Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди

Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди

“Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко жамоа Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейин ўз олдига қўйган вазифалар ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Нерадзуррилар” Европанинг энг нуфузли турнирида плей-оффнинг саралаш босқичида Норвегиянинг “Будё-Глимт” клубига икки ўйин натижасига кўра 2:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

28 ёшли футболчи Sky Sport’га берган интервьюсида мавсум ҳар доим ҳам бир хил кечмаслигини таъкидлади: “Мен доимгидек тинимсиз ишлаяпман. Баъзан мавсум зўр ўтади, баъзан эса ҳаммаси ҳам ўхшамайди. Орзуларим? Мен скудетто ютишни ва Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишни истайман. Бу шунчаки орзу эмас, албатта эришилиши керак бўлган мақсадлар”, деди Димарко.

Айни пайтда “Интер” А Серия жадвалида ишончли етакчилик қилмоқда: 26 турдан кейин жамоа иккинчи ўриндаги “Милан”дан 10 очко олдинда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди