date

Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда «Бурирам»га ютқазиб қўйди

Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда «Бурирам»га ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақадаги сўнгги имконият, яъни «эшикни қарсиллатиб ёпиш» уриниши эди, аммо бу ҳам иш бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар дастлабки таймнинг бошидanoq икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисини йўқотиб, майдонда камчиликда қолди ва интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда «Бурирам»га ютқазиб қўйди