date

РФС Россия йиғмаси ўйинлари нега шу шаҳарларда ўтишини айтди

РФС Россия йиғмаси ўйинлари нега шу шаҳарларда ўтишини айтди

Россия футбол иттифоқи (РФС) бош котиби Максим Митрофанов Россия терма жамоасининг Никарагуа ва Мали билан ўртоқлик учрашувлари нега мос равишда Краснодар ҳамда Санкт-Петербургда ташкил этилаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Митрофановнинг таъкидлашича, қарор қабул қилишда бир нечта омил, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Унинг сўзларига кўра, жамоа тайёргарлиги ва ўйинларнинг ўзи имкони қадар қулай муҳитда ўтиши, мухлисларга эса ҳақиқий футбол байрами тақдим этилиши муҳим.

Россия — Никарагуа баҳси 27 март куни Краснодарда, Мали билан учрашув эса 31 март куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Қайд этилишича, Россияга рақиб бўладиган ҳар икки терма жамоа 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » РФС Россия йиғмаси ўйинлари нега шу шаҳарларда ўтишини айтди