date

«Ал-Ҳилол» Индзагини истеъфога чиқариши мумкин, мураббий хотиржам

«Ал-Ҳилол» Индзагини истеъфога чиқариши мумкин, мураббий хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турдаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шундан кейин мамлакатда бош мураббий Симоне Индзагининг келажаги борасида турли гап-сўзлар кучайди. Хусусан, мухлисларнинг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги товон пули кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Индзагини истеъфога чиқариши мумкин, мураббий хотиржам