date

Леванте Алавесга қарши ўйин охирида ғалабани илиб кетди

Леванте Алавесга қарши ўйин охирида ғалабани илиб кетди

Ла Лиганинг 26-тури Леванте — Алавес учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин бошида Пако Кортеснинг паст узатмасидан кейин Карлос Алварес зарба берди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Мезбонлар посбони эса Пабло Ибаньес ҳамда Антонио Бланконинг хавфли уринишларидан сўнг бир неча бор жамоасини қутқариб қолди — тўп бурчак зарбасига чиқди.

Иккинчи бўлим стартида, 47-дақиқада Карлос Алвареснинг зарбаси устунга тегди. Кейинроқ Адриан де ла Фуэнте рақиб ҳимоячисига тегиб кетган зарба йўллади, Хон Оласагасти эса дарвозабоннинг реакциясини синовдан ўтказди. Иван Ромеронинг йиқилиб туриб «қайчи» услубидаги зарбасидан кейин ҳам посбон ҳушёрликни бой бермади.

Учрашув тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди: 89-дақиқада Карлос Эспи бош билан урди, тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва ҳисобни очди — 1:0. Қўшиб берилган еттинчи дақиқада Эспи узоқ масофадан аниқ зарба бериб, дубл қайд этди — 2:0.

Натижада Леванте кетма-кет тўрт мағлубиятдан иборат серияни тўхтатди, аммо барибир турнир жадвалида сўнгдан иккинчи ўринда қолмоқда. Алавес эса 14-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леванте Алавесга қарши ўйин охирида ғалабани илиб кетди