date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш эди, бироқ у ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига ҳал бўлди. «Бурирам» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта аниқ зарба йўллади. Тез орада «Шанхай Шенхуа» футболчиси қизил карточка олиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолгани интрига сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди