Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазиб қўйди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имконини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан обрў сақлаб қолиш имконияти эди, аммо буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар 11 ва 22-дақиқаларда кетма-кет икки бор дарвозани ишғол қилиб, ўйин бошидаёқ устунликни қўлга киритди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва бу интригани деярли йўқ қилди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг