date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушиб, мусобақани ижобий нотада якунлашга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Таиланд клуби фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муэанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» футболчиси қизил карточка олиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди