Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан кетиш йўқ

Марсело Гальярдо «Банфилд»га қарши учрашувда жамоасини сўнгги бор бошқариб майдонга олиб чиқди. Баҳс «Ривер»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва шу тариқа клуб кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз серия Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига халақит бергани айтилмоқда. Шунга қарамай, мураббийга мухлислар олдида муносиб тарзда хайрлашиш имконияти берилди ва у бу лаҳзани жуда ҳиссиётли ўтказди.
Ўйиндан сўнг Гальярдо кўз ёшларини яширмади: «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: кетганингда ҳам барибир клуб билан қоласан», деди у.
Эслатиб ўтамиз, 1990-йилларда Марсело Гальярдо «Ривер» сафида тўп сурган ва Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!