date

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна ўйинларга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам рўйхатдан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиқиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин олдидан кучларни тежаш зарурлигини таъкидлади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларнинг барчасида ҳам мунтазам қатнашавермайди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради