date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сафардa мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сафардa мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун барча имкониятларини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши фақатгина турнир билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бунга ҳам эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камликда қолди ва бу ҳолат интриганинг сўнишига олиб келди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сафардa мағлуб бўлди