Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривер Плейтдан кетиш йўқ

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси Банфилдга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан шу ёмон натижалар Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига халақит берди, бироқ клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. Мураббий эса ўйиндан кейинги лаҳзаларда ҳиссиётларини яширмади.
«Ҳамманинг меҳрига раҳмат. Буни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен абадий кетмайман. Ривер Плейтдан ҳеч ким бутунлай кетиб қолмайди. Бу сеҳрли маскан: кетганингда ҳам барибир клуб билан қоласан», — деди Гальярдо кўз ёшлар билан.
Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 90-йилларда Ривер Плейт сафида тўп сурган ва Аргентина терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!