Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеншуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шеншуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — «эшикни қарсиллатиб ёпиш» эди, бироқ бу сафар ҳам ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Ко'ртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат ҳисобни йириклаштирди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шеншуа» бир ўйинчи кам бўлиб қолгани интрига тақдирини амалда ҳал қилди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шеншуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг