Икардининг агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи юзасидан Истанбул жамоаси раҳбарияти билан мулоқот ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар учрашуви апрел ойида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, 33 ёшли аргентиналига қизиқиш билдираётган клублар ҳам бор — улар Икардини эркин агент сифатида шартнома асосида таркибига қўшиб олишга тайёр.
Ҳозирги келишув «Галатасарой» билан 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Футболчининг бозор баҳоси 6 миллион еврога тенг.
2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг