Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият сифатида кўрилди, бироқ ижобий якун қайд этилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» икки голни ҳам ўйин бошидаёқ урди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат устунликни оширди. Тез орада «Шанхай Шенхуа» бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу ҳолат учрашувдаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг