Гвардиола Холанннинг қачон қайтишини айта олмади

«Манчестер Сити» АПЛнинг шанба кунги ўйинида «Лидс»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ бу учрашувда Эрлинг Холанн майдонга тушмади. Норвегиялик ҳужумчи машғулот пайтида олган жароҳати сабаб таркибдан чиқиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин якундан сўнг журналистлар бош мураббий Хосеп Гвардиоладан Холанннинг ҳолати ва қачон қайтиши ҳақида яна сўрашди. Мутахассис аниқ муддатни айта олмаслигини таъкидлади.
«Билмайман, қачон қайтишини. Албатта, унинг имкон қадар тезроқ сафга қўшилишини истайман. Машғулот базамизда ичкаридан маълумот узатадиган “жосуслар” йўқ, аммо муаммо жуда жиддий бўлмаса керак», — деди Гвардиола BBC билан суҳбатда.
«Лидс»га қарши баҳсда «Манчестер Сити»нинг ягона голини Антуан Семеньо урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг