Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” “Бурирам”га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шэньхуа” етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашишдан олдин камида ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили “Бурирам Юнайтед” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар учрашув бошидаёқ ташаббусни қўлга олиб, 11-дақиқада Гуд Кёртис ва 22-дақиқада Супханат Муеанта голлари билан тезда икки тўп фарқини юзага келтирди.
Кўп ўтмай “Шанхай Шэньхуа”нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интриганинг деярли сўнишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шэньхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!