date

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икарди вакиллари футболчининг клубдаги истиқболи юзасидан раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, музокаралар Истанбул клуби раҳбарияти билан апрель ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, 33 ёшли форвардга қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома таклиф қилишга тайёр.

Икардининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 6 миллион евро деб баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади