Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи юзасидан раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, учрашув Истанбул клуби бошқаруви билан апрель ойида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, ҳужумчига қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома асосида ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
33 ёшли аргентиналик футболчининг «Галатасарой» билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 6 миллион евро деб баҳоланмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг