date

Нобоа «Рубин»нинг «Барселона»ни енггани учун берилган бонусни айтди

Нобоа «Рубин»нинг «Барселона»ни енггани учун берилган бонусни айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида кутилмаган натижа қайд этиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Нобоа айнан шу ғалабадан кейин берилган мукофот пулларини эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нобоанинг сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг катта премиялар бўлган: ҳар бир футболчига 80 минг доллардан тўланган. У бу ҳақда «Спорт-Экспресс»га берган изоҳида айтиб ўтди.

Эквадорлик футболчи ўша пулга ҳеч нарса харид қилмаганини, аксинча маблағни жамғариб қўйганини таъкидлади. Унинг айтишича, ўша пайтнинг ўзида ҳам анча мулоҳазали йигит бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқори поғоналарда якунлаган бўлса, Киевнинг «Динамо»си энг пастда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нобоа «Рубин»нинг «Барселона»ни енггани учун берилган бонусни айтди