date

Галатасарой ва Фенербахче футболчилари ставка можароси сабаб қамалиши мумкин

Галатасарой ва Фенербахче футболчилари ставка можароси сабаб қамалиши мумкин

Галатасарой ва Фенербахче сафида тўп сураётган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап Галатасарой вакили Метехан Балтаджи ҳамда Фенербахче сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.

Sabah нашри ёзишича, Балтаджи камида икки марта Галатасарой ўйинларига пул тиккан. У ўша баҳсларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ жамоа қайдномасига киритилгани сабабли учрашув жараёнига маълум даражада таъсир ўтказиш имкониятига эга экани қайд этилмоқда.

Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, футболчи букмеккерларга ўзининг профессионал спортчи эканини маълум қилиши шарт бўлган, аммо у буни бажармагани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галатасарой ва Фенербахче футболчилари ставка можароси сабаб қамалиши мумкин