date

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар сабаб қамалиши мумкин

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар сабаб қамалиши мумкин

Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафида тўп сураётган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазоси хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида бормоқда. Маълумотларга кўра, Балтаджи 13 йилгача, Яндаш эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Sabah нашри ёзишича, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига тикиш қўйган. У ўша баҳсларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ қайдномага киритилгани учун учрашув натижасига билвосита таъсир ўтказиш имконияти бор деб баҳоланмоқда.

Амалдаги турк қонунчилигига кўра, у букмекерларга профессионал спортчи эканини олдиндан маълум қилиши шарт эди, аммо футболчи бу талабни бажармагани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчилари ставкалар сабаб қамалиши мумкин