date

«Ливерпул» АПЛ тарихида биринчи таймда рекорд қайд этди

«Ливерпул» АПЛ тарихида биринчи таймда рекорд қайд этди

Англия Премьер-лигасининг 28-турида амалдаги чемпион «Ливерпул» сафардa «Вест Ҳем»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ҳал қилувчи устунлик танаффусгача шаклланди: мерсисайдликлар биринчи бўлимда жавобсиз учта гол уриб, рақибни қийин аҳволга солиб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эътиборлиси, ўша уч голнинг барчаси бурчак зарбаларидан кейинги узатмалар орқали киритилди. Ўйиндан сўнг статистика шуни кўрсатдики, «Ливерпул» АПЛ тарихида биринчи таймнинг ўзида уч марта бурчакдан гол урган атиги иккинчи жамоага айланди.

Бундай натижа аввал фақат «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган: 2016 йилда улар «Лестер»га қарши баҳсда биринчи бўлимда учта голни айнан бурчакдан сўнг киритган, ўша пайтда «Лестер» эса амалдаги чемпион сифатида майдонга тушган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпул» АПЛ тарихида биринчи таймда рекорд қайд этди