Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, аммо бу сафар ҳам натижа келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликларнинг ғалабаси билан якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кетма-кет иккита гол уриб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Тез орада «Шанхай Шенхуа» бир ўйинчиси четлатилгач, интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг