«Галатасарай» ва «Фенербаҳче» футболчиларини ставкалар учун қамоқ кутмоқда

Туркиянинг икки гранди — «Галатасарай» ва «Фенербаҳче» сафидаги футболчилар тикишлар билан боғлиқ можаро сабаб қамоқ жазоси хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ва «Фенербаҳче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида бормоқда. Уларнинг ишида айбловлар тасдиқланса, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан. У ўша учрашувларда асосий таркибдан жой олмаган бўлса-да, жамоа қайдномасида бўлган ва бу ҳолат унга натижага билвосита таъсир кўрсатиш имконини бергани қайд этилмоқда.
Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, профессионал спортчи букмейкерларга ўз мақомини олдиндан маълум қилиши шарт, бироқ футболчи бунѝ бажармагани таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!