Оқгул Омонмуродова Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

  • 19 ноябрь 2015, 11:15
  • 3 616
  • Спорт
  • Ўзбекистонлик тажрибали теннисчи Оқгул Омонмуродова Буюк Британиянинг Шрюсбури шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга йўлланма олди, деб хабар қилади «Оламсопрт».

    Оқгул Омонмуродова Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

    Оқгул мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг иккинчи босқичида турнирнинг еттинчи ракеткаси америкалик Бернарда Перани 6:3, 7:6(6) ҳисобида мағлуб этди.

    Омонмуродова илк босқичда британиялик Эмма Хёрстни 6:3, 6:0 ҳисобида таслим этган эди. Унинг чорак финалдаги рақибаси голландиялик Леслей Керхове бўлади. Тўртинчи рақам остида таснифланган Леслей иккинчи даврада мезбон теннисчи Маниша Фостерни 6:2, 6:3 ҳисобида енгди.



    Манба: Daryo.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Оқгул Омонмуродова Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди