date
views 45 337

Абдуқодир Ҳусанов трансфери орқали “Манчестер Сити”нинг Осиёдаги таъсири кенгаймоқда

Абдуқодир Ҳусанов трансфери орқали “Манчестер Сити”нинг Осиёдаги таъсири кенгаймоқда
2024 йилнинг 20 январь куни “Манчестер Сити” Франциянинг “Ланс” клубидан Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилганини эълон қилганди. Бу трансфер нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки коммерция ва маркетинг жиҳатидан ҳам катта таъсир кўрсатди.

Аввалроқ инглиз таҳлилчилари Ҳусанов келганидан кейин “Этихад” аренасига Ўзбекистондан келаётган мухлислар сони ошгани, чипта сотуви ўсгани ҳақида маълумот берганди.

Энди эса cityxtra.co.uk порталида чоп этилган мақолага кўра, “Сити” Ҳусанов орқали Осиёдаги бизнес ҳамкорлигини ҳам ривожлантирмоқда.

Клуб яқинда Вьетнамда ишлаб чиқариладиган Wake-Up 247 энергетик ичимлиги брендини ўзининг расмий ҳамкори, деб эълон қилди. Бу ҳамкорлик орқали “Сити” шимоли-шарқий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамламоқда.

Wake-Up 247 маҳсулотларига энди “Сити”нинг логотипи ва Холанд, Фоден, Де Брюйне каби юлдузларнинг сурати туширилади. Шунингдек, “Этихад” аренасида реклама лавҳаларида бу брендга жой ажратилади.
«Ҳусанов трансфери клуб учун нафақат тактик жиҳатдан, балки стратегик бизнес салоҳияти нуқтаи назаридан ҳам ютуқ бўлди», — дейди Ваям Лахоти.

Wake-Up 247 брендига эгалик қилувчи Masan Consumer Holdings директори Тханг Чионг Конг ҳам бундан хурсанд эканини билдирди:
«Биз “Манчестер Сити” билан ҳамкорлик қилиш орқали Осиёда янада илғор ташаббусларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Ҳусанов трансфери ушбу жараённи тезлаштирди».

“Сити”га келган Абдуқодир Ҳусанов — Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. Унинг трансфери бонуслар билан бирга 50 миллион еврони ташкил қилган. 21 ёшли ҳимоячи 2029 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган.

Шу кунга қадар у Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида дебют қилган. Қисқа вақт ичида Хосеп Гвардиола унга ишонч билдириб, асосий таркибга киритмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт