
Саудия Арабистонидаги қизғин футболи кечаларда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги муҳим синов остонасида турибди. Осиё кубогининг ярим финалида ёш футболчиларимиз бугун, 17 апрель куни, Корея Халқ Демократик Республикаси термасига қарши майдонга тушишади.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:15да Тоиф шаҳрида жойлашган «Қирол Фаҳд» стадионида бўлиб ўтади. Бу — финалга чиқиш учун ҳал қилувчи баҳс.
Мухлислар учун бу кеча оддий ўйин эмас — бу юракни титратувчи, орзуларга етакловчи финалга йўл!
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ушбу мусобақада барча ўйинларда қайрат ва жонкуярлик билан ҳаракат қилмоқда. Энди эса улар олдидаги тўсиқ — КХДР термаси. Бу осон рақиб эмас, аммо юртимиз ёшлари бу тўсиқни ҳам енгишга тайёр эканини майдондаги ҳар бир ҳаракатида кўрсатмоқда.
Футбол — фақат голлар эмас, бу юрак, характер ва юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Бугунги ўйин шундай ғурурли кунлардан бири бўлиши мумкин.
Мухлислар, экран қаршисидаги ўринларингизни эгалланг! Қўллаб-қувватлашни унутманг — биз финалга чиқишимиз мумкин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар