Тимур Кападзе Абу-Дабида: Битта ўйин, битта имконият, бутун миллат орзуси

1 дақиқа ўқиш12.2K
Тимур Кападзе Абу-Дабида: Битта ўйин, битта имконият, бутун миллат орзуси
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳозирда Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди. У жамоамиз учун ҳаёт-мамат даражасида аҳамиятга эга бўлган баҳс ўтказиладиган "Ал Наҳайён" стадионида инспекция ишларини амалга оширди.

Майдон текширилди, тайёргарлик бошланди

Таркибдаги мутахассислар билан биргаликда Кападзе стадион газони, умумий инфратузилма, таянч нуқталар ҳамда шарт-шароитларни синчковлик билан ўрганди. Ушбу ташриф орқали терма жамоамизнинг 5 июн куни БААга қарши баҳси олдидан барча жиҳатда тайёргарлиги таъминланмоқда.
Тимур Кападзе Абу-Дабида: Битта ўйин, битта имконият, бутун миллат орзуси
Ўйин жойи: Al Nahyan Stadium, Абу-Даби
Вақти: 5 июн, 21:00 (Тошкент вақти)

Жаҳон чемпионатига йўлланма масаласи ҳал бўлади

Ушбу беллашув Ўзбекистон миллий жамоаси учун тарихий аҳамиятга эга. Чунки айнан шу баҳс натижасида жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини расман қўлга киритиш имконига эга бўлади.

Энг муҳими — бизга дуранг ҳам етарли. Аммо йигитлар ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз.

Сиз нима деб ўйлайсиз — терма жамоамиз бу имкониятдан фойдаланадими? Бизни Жаҳон чемпионатида кўриш вақти келмадими?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?