date
views 0

«Зимородок» юлдузи Афра Сарачоглу имижини ўзгартиришга қарор қилди

«Зимородок» юлдузи Афра Сарачоглу имижини ўзгартиришга қарор қилди
«Зимородок» сериалидан машҳур бўлган туркиялик актриса имижида ўзгариш қилишга қарор қилди. Афра Сарачоглу ижтимоий тармоқларда янги соч ранги билан кўриниш берди.

27 ёшли актриса сторисида сариқ сочлари ва қизил лабларга урғу берилган макияж билан селфи жойлаштирди. Суратларга Сарачоглу: «Ҳа, бу оч рангли сочлар», деб ёзиб қолдирган.

Туркиялик юлдузнинг мухлислари унинг бу имиж ўзгаришини юқори баҳолаб, танланган соч рангига ижобий муносабат билдирди: «Соч ранги жуда чиройли», «Унга сариқ сочлар жуда ярашибди», «У ҳар қандай соч ранги билан ажойиб кўринади», «Энди у малла сочли бўлди ва бу унга аниқ ярашади», «Менга бундай ўзгаришлар аниқ ёқди».

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Зимородок» машҳур сериали ёпилиши ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланди, бир неча йиллик ишдан сўнг лойиҳа ўз якунланганини эълон қилди. Сериалнинг уч мавсумида ҳам Афра Сарачоглу Мерт Рамазон Демир билан бирга бош ролни ижро этди.

Айтганча, ижтимоий тармоқларда Афра Сарачоглу ва Мерт Рамазон Демир учрашаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди. Юлдузлар кўп марта бирга, жумладан, таътил пайтида ҳам кўрилган. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг муносабатлари якунига етган. Эҳтимол, актрисанинг имижидаги ўзгаришлар шу билан боғлиқдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Зимородок» юлдузи Афра Сарачоглу имижини ўзгартиришга қарор қилди