date
views 31

Рустамжонов кўпчилик эътиборини тортган «қош қоқиш» воқеасини қандай изоҳлади? (видео)

Рустамжонов кўпчилик эътиборини тортган «қош қоқиш» воқеасини қандай изоҳлади? (видео)
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов Осиё чемпионати финали ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

«Финал баҳси биз учун ҳақиқатан ҳам оғир ўтди. Ушбу мусобақага охирги икки йил мобайнида қаттиқ тайёргарлик кўриб келдик. Финал ўйини мураккаб бўлишини олдиндан билардик. Шунча вақт мобайнида қилган саъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетмади деб ҳисоблайман. Энди жаҳон чемпионатида ҳам муносиб натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз, Худо хоҳласа», — деди терма жамоамиз посбони.

Рустамжоновнинг сўзларига кўра, футболчилар финал ўйинига тўлиқ тайёр эди. «Ўзаро суҳбатларимизда бирорта ҳам йигитда ҳаяжон сезилмасди. Ҳамма ўз зиммасидаги масъулиятни ҳис қилиб турарди, аммо ҳеч қандай қўрқув йўқ эди», — дейди дарвозабон.

Ўйин пайтида кўпчилик эътиборини тортган «қош қоқиш» воқеасига ҳам футболчи изоҳ бериб ўтди: «Араб футболчиси олдимда ётганича бақириб турган пайтда, унинг кайфиятини бироз кўтариш, вазиятни юмшатиш мақсадида қошимни қоқиб қўйдим. Шундан кейин у ҳам кулиб қўйганди».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги финалида Саудия Арабистони устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган эди. Рустамжонов эса мусобақанинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустамжонов кўпчилик эътиборини тортган «қош қоқиш» воқеасини қандай изоҳлади? (видео)