Фаррух Дўстов Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фаррух Дўстов Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиқди

Спорт 19-11-2015, 11:15 620

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Италиянинг Брешиа шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларидаги иккинчи ғалабасини тантана қилди, деб хабар қилади «Оламспорт».

Фаррух Дўстов Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиқди

Фаррух мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақанинг иккинчи даврасида Лукаш Лацкони қийинчилик билан 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.

Таққослаш учун, словакиялик ракеткаси устаси дунё рейтингида 109, Дўстов эса 162-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистонлик теннисчи илк даврада италиялик Маттео Виолани 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Унинг чорак финалдаги рақиби Игорь Сийслинг бўлади. Голландиялик теннисчи дунё рейтингида 167-поғонадан жой олган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.