“Пахтакор” кийиниш хонасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев футболчиларга эҳтиросли чиқиш қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш8.8K
“Пахтакор” кийиниш хонасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев футболчиларга эҳтиросли чиқиш қилди (видео)
“Пахтакор” клуби раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев Фарғонадаги “Нефтчи” устидан қозонилган йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа кийиниш хонасига ташриф буюриб, футболчиларга самимий ва таъсирли сўзлар йўллади.

Унинг сўзлари видеокадрлар орқали интернетда тарқалди ва жамоа ичидаги руҳ, муҳит ва қайноқ ҳис-туйғуларни яна бир бор намоён этди.

“Бугун классикани кўрдик — бу супер ғалаба!”

“Бугун классикани кўрдик-а, ростакаси. Супер победа! Непросто так, идеал эмас — суперпобеда! Молодцы, бор бўлларинг! Рахмат ҳаммаларингга!” — деди Ортиқхўжаев руҳланган ҳолда.

Президент футболчиларнинг меҳнати ва майдондаги ҳаракатини юқори баҳолар экан, уларни фахр билан мақтади.

“Бўлди, нимадан қўрқасанлар?! Чемпион бўламиз, Худо хоҳласа!”

Жаҳонгир Ортиқхўжаев чиқиш давомида футболчиларни янада юқори мақсадларга илҳомлантирди:
“Тушунмадим, қандай ўйнадиларинг биринчи таймда, тушунмадим. Бўлар экан-ку, ўйнаса! Чемпион бўламизми?! Кўзларинг етяптими?! Бўлди, нимадан қўрқасанлар! Чемпион бўламиз, Худо хоҳласа!”

У жамоани мағлубиятдан кейин тушкунликка тушмасликка, ғалабаларга ишонишга ва доимо катта мақсадлар сари интилишга чақиради.

“Мен ҳаётимда ҳеч кимни бундай сўкмаганман...”

Ортиқхўжаев ўз сўзларида ўтгандаги танқидларни эслаб, уларни қайтадан такрорлашни хоҳламаслигини таъкидлади:
“Мен ҳаётимда ҳеч кимни бундай сўкмаганман. Биринчи марта бўлдими, охиргиси бўлсин, бўладими, йигитлар?”

Бу сўзлар орқали у жамоа ичида фақат ижобий руҳият ва бирдамликни кўришни хоҳлашини кўрсатди.

“Мухлислар қандай эҳтиром билан кузатди — кўрдингизлар!”

Жамоа ғалабадан сўнг Фарғонадаги мухлислар томонидан бурғули эҳтиром билан кузатиб қўйилгани ҳам клуб раҳбарининг диққат марказида бўлди:
“Бугун энг катта рақибни урдиларинг — ўз майдонида. Мухлисларга ҳам рахмат. Кўрдиларинг-ку, сизларни қандай почёт билан кузатиб қўйишди.”

Сиз нима деб ўйлайсиз — “Пахтакор” жамоасининг бу каби руҳий кўтаринкилиги чемпионликка етадими? Президентнинг сўзлари жамоага мотивация бўладими?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?